Tools
Register Login

You are here: Бош саҳифа » Бош саҳифа » Янгиликлар » “Токи ўзингдан кейингиларга ибрат бўлгин.”
Якшанба, 20 Mай 2012

“Токи ўзингдан кейингиларга ибрат бўлгин.”

E-mail Босма PDF
1981 йили Франсуа Миттеран Франция президенти бўлган вақт, Франция Мисрдан фиръавннинг мумиёланган жасадини ўрганиш учун изн сўради. Жасадни текшириш учун археология ва тиббиётнинг турли соҳа вакилларидан кўплаб олимлар иштирок этишди. Морис Букай хирурглар раҳбари ва тадқиқот учун масъул шахс бўлиб, унинг асосий вазифаси фиръавннинг қандай ҳалок бўлганини аниқлаш эди. Фиръавн жасади бошқа мумиёланган жасадлар орасида энг яхши сақлангани эди. Кафанини ечаётган тадқиқотчилар учун кутилмаганда жасаднинг чап қўли юқорига кўтарилиб кетди. Жасадни мумиёлаганлар фиръавн қўлини зўрлаб кафанга ўраганликлари маълум бўлди.

Профессор Морисга Фиръавн сувга ғарқ бўлганлиги ҳақидаги текшириш натижалари кўрсатилди. Жасадда туз қолдиқлари борлигини кўрсатувчи рентген суратлар тақдим қилинди. Суяклари эса синган аммо терининг шикастланган жойи йўқлиги аниқланди.  Суяклар катта сув оғирлиги таъсиридан синганлиги маълум бўлди.   Буларнинг ҳаммаси, унинг жасадини чўкиб ўлганлиги ва денгиздан чиқариб олинганлигига далолат қилади. 

Профессор Морис тадқиқот тугашидан сўнг, газеталарнинг  сарлавҳалари қандай шов-шувли бўлиши ҳақида ўйлай бошлади. Аммо, кимдир унинг қулоғига: “Месье Морис шошмай турингиз, Қуръонда 14 аср олдин фиръавннинг чўкиб ўлганини ва баданининг қутқарилиши айтилган...”, деб шивирлаб қўйди.  Профессор, янги тиббиёт ва тадқиқот ускуналарсиз буни аниқлаш мумкин эмаслигига ишониб, бу сўзларга қўл силтаб қўйди. Ахир, бу жасад 1898 йили топилган бўлса,  унинг устига қадимги Мисрда фиръавнларнинг бальзамланиши ҳақидаги маълумотлар яқинда аниқланган бўласа... Йўқ, бўлиши мумкин эмас...

Аммо, Морис Букайга бу сўзлар барибир қаттиқ таъсир қилди. У фиръавн жасади олдида чуқур ўй билан бир кеча ўтириб чиқди. Қуръони каримда фиръавн ғарқ бўлиб бадани эса қутқарилиши ҳақидаги хабарнинг тегига ета олмади. Ахир Матто ва Луқа баён этган хушхабарда фиръавн баданининг қутқарилиши ҳақида ҳеч нарса дейилмаган-ку, фақат ғарқ бўлгани ҳақида хабар бор халос. Муҳаммад (с.а.в) буни қаердан билиши мумкин?
Шу кеча у Тавротнинг “Чиқиш” бобини ўқиб чиқди, ғарқ бўлганлиги ҳақида маълумот бор, Инжилда ҳам худди шундай, аммо сақланган бадан ҳақида бир оғиз гап йўқ-ку... Бирорта исломий мамлакатга бориб, олимлари билан суҳбатлашиб,  уларнинг бу масала бўйича мулоҳазаларини биламан, деган қарорга келди.

Бир куни у мусулмон мамлакатларининг бирида бўлиб ўтган тиббиёт конференциясида қатнашди. Конференция чоғида у мусулмон олимларига: “Фиръавн сувга ғарқ бўлганидан кейин унинг жасади сақланиб қолганлигини кашф қилдим!” – деди. Шу вақт бир мусулмон шифокор Қуръони каримни очиб қуйидаги оятларни ўқиб берди:
“ Бугун сенинг баданингни қутқарамиз. Токи ўзингдан кейингиларга ибрат бўлгин.” (Юнус сураси, 92)
Морис Букай бу оят маъноларидан ҳайратини яшира олмай, шу ерда, йиғилганлар олдида ўрнидан туриб баланд овозда: “Мен исломга кирдим ва Қуръонга иймон келтирдим!” – деди.

Бу воқеадан кейин Морис Букай Францияга бошқа одам бўлиб қайтди. Замонавий илмий кашфиётларнинг Қуръони каримга  мувофиқ келишига оид ўн йил илмий тадқиқот олиб борди. Шу давр ичида олиб борган тадқиқот натижасига кўра, Қуръон карим ва илм ўртасида битта ҳам зиддият топа олмаган.

Абу Муслим таржимаси

Савол беринг


Ҳимоя коди Янгилаш





Сўровнома

Миссионер талабалар