Tools
Register Login

You are here: Бош саҳифа » Бош саҳифа » Янгиликлар » АҚШда 20 йил ичида қарийб 2 000 католик черкови ёпилди
Якшанба, 20 Mай 2012

АҚШда 20 йил ичида қарийб 2 000 католик черкови ёпилди

E-mail Босма PDF
АҚШда католик черковларининг сони 1990-2010-йиллар орасида тахминан 10% га, аниқроғи 19 620дан 17 784гача қисқарган, дея хабар қилади “Апостолат” амалий тадқиқот маркази (Center for Applied Research in the Apostolate). Шу билан бир қаторда айни вақт ичида католикларнинг сони деярли 50% га ошган – мазкур деноминация оммаси 1990-йиллар бошида 46 миллионни ташкил қилган бўлса, эндиликда уларнинг сони 69 миллионга етган.

Якшанба кунлик жамоат ибодат йиғилишларининг ўртача сони ҳам мамлакат миқёсида 3.5 дан 3.8гача ошган (2000-йилга нисбатан). Мазкур йиғилишларга келаётган диндорларнинг сони эса ўртача 966дан 1 110гача ошган.

АҚШда католик черковларининг 29%да 2000-йилга нисбатан 21% кўпроқ ҳолларда ибодат инглиз тилидан бошқа тилда бир ойда энг ками бир марта ўтказилиши кузатилмоқда; ушбу ибодат йиғилишларининг 81% испан тилида ўтказилади.

Америка черковларининг 37%да муайян бир гуруҳ ёки миллатлар орасида машҳур бўлган байрамлар нишонланади. Айниқса – барча черковларнинг 21%да – Гвадалупа илоҳий волидаси байрами асли Лотин Америка давлатларидан бўлганлар томонидан кенг нишонланади.

АҚШ католик черковининг энг катта муаммоларидан бири роҳибларнинг етишмаслигидир. Ҳар йили қарийб ёш 500 роҳиб (бу рақам, дарвоқе, 25 йилдан бери ўзгармаётир) ишга киришига қарамасдан, улар кексайиб бораётган роҳибларнинг кескин ошган сонининг ўрнини тўлдиришга етмаяпти. Охирги 10 йил ичида католик роҳибларининг сони мамлакат бўйича 11%га қисқарган; яна кўплаб роҳиблар нафақага чиқиб кетишлари, уларнинг ўринлари эса бўш қолиши айтилмоқда.

АҚШ насронийларининг аксарияти протестантизм мазҳабининг турли оқимларига тегишли бўлган бир пайтда католик жамоаси энг йирик яхлит жамоа бўлиб қолмоқда.  Охирги 40 йил давомида АҚШда католикларнинг сони 75%га ошган ва ҳозирда 77.7 миллионни ташкил қилмоқда. Жамиятшуносларнинг тахминларига кўра, биз яшаб турган асрнинг ўртасига келиб, АҚШ католикларининг сони камида 110 миллионга етади.

Савол беринг


Ҳимоя коди Янгилаш





Сўровнома

Миссионер талабалар