
2009 йили авваллари католик руҳонийси бўлган америкалик даъватчи Юсуф Эстес Ослонинг Университет коллежида маъруза қилди. Унинг маърузасидан сўнг бешта ёш норвегияликлар калимаи шаҳодат айтиб, мажлислар залида йиғилганларнинг қарсаклари остида Исломни қабул қилганлигини эълон қилишди. “Мен Исломни қабул қиламан, чунки бу дин менинг ақлимни ишонтирди”, - деди ўн етти ёшлик норвег Макс биринчи шаҳодат келтиришидан олдин. Оқ малла сочли Астрид эса иймонига шаҳодат келтиришида кўз ёшларини яшира олмади. “Мен ушбу маъруза бўлгунича, уч ой давомида Исломни ўргандим ва мен Аллоҳ бир ва Муҳаммад унинг расули эканлигига ҳеч қандай шак-шубҳасиз иймон келтираман”, деди у.
Ёш норвегияликлар Юсуф Эстес маърузасидан сўнг ҳам Исломни қабул қилишни давом этмоқдалар. Норвегияда туб аҳоли вакиллари орасида Исломни қабул қилганлар Франция каби унчалик кўп эмас. Масжидлар ва диний марказлардан олинган маълумотларга кўра, мусулмонлар сони камида 100 000 дан ошиб кетган. Ислом эса катта тезлик билан тарқалиб бормоқда.
Ислом бўйича муҳим етакчи мутахассис, тарихчи Карги Вогта сўзига кўра, Ислмонинг тез тарқалишида ОАВ ўрни жуда катта. Ислом ҳақидаги маълумотларни ОАВ салбий оҳангда бериб, уни терроризм, Яқин Шарқда бўлаётган урушлар билан боғлашга уринсалар ҳамки, бу норвегияликларнинг Исломни яқиндан ўрганишига сабаб бўлмоқда.
Улар Исломни ўрганиш жараёнида ўзларининг алданганликларини билиб, исломни эса бошқа тарафидан ўрганиб ҳақиқатни қабул қилишмоқда.”Исломни янги қабул қилганлар муҳожирларга қараганда амалларга эътиборли ва жамоат ишларида фаолдир. Уларнинг катта гуруҳи Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломга чизилган карикатураларга қарши намойишларда иштирок этгандилар”, - деб хулоса қилади мутахассис.
“Норвегияликлар фаол маънавий изланишдадир. Ислом эса уларнинг турмушларидаги барча саволларига аниқ жавоб бериб, уларни ўзига ишонтирмоқда”, - дейди «Islamnet» ташкилотининг раҳбари Фаҳад Қурейши. – Бизга хар-хил одамлар келишади. Баъзилари ўз нафтарларини сочишади, баъзилари эса ҳақиқатни топмоқчи бўладилар. Биз уларга керакли исломий адабиётларни тақдим қилиб, саволларига эса жавоб беришга ҳаракат қиламиз. Биз уларнинг ҳеч қайсисини Исломга киришга мажбур қилмаймиз. Биз фақат одамларнинг ҳақиқатни билишларини истаймиз”.
Абу Муслим таржимаси






