Tools
Register Login

You are here: Бош саҳифа » Бош саҳифа » Янгиликлар » Латвиялик кардинал Исломга нисбатан ҳақоратомуз ҳамлаларини намойиш қилган
Якшанба, 20 Mай 2012

Латвиялик кардинал Исломга нисбатан ҳақоратомуз ҳамлаларини намойиш қилган

E-mail Босма PDF
2010 йилдан буён нафақада бўлган Латвиянинг собиқ Католик черковининг раҳбари кардинал  Янис Пуятс мамлакат католиклари учун муҳим ҳисобланган Аглон моностирига қилган зиёрати чоғида Ислом ва мусулмонлар ҳақида ҳақоратомуз ва қўпол сўзларни айтди. Риганинг "Телеграф" газетаси "Baznica.info"дан иқтибос қилишича, кардинал: “Бу қандай эркинлик, мусулмон одам насронийликка ўтмоқчи бўлса, нега уни тана қилиш керак, нега унга ўлим хавф  солиши керак? Бизнинг Оврупада мусулмонлар бемалол ўз динларига эътиқод қилиб яшашлари, масжид қуришлари мумкин. Нега биз Саудия Арабистонида черков қура олмаймиз? Насронийлар учун деярли барча мусулмон мамлакатларида яшаш ўта хавфли. Ахир бу адолатданми? Бу зўравонлик дини-ку. Агар Худо инсонни ҳур қилиб яратган бўлса, уни чекламаслик керак. Худога қуллар керак эмас, агар Унга қуллар керак бўлганида доим ўзининг мўъжизаларини кўрсатиб турган бўлар эди.  Қўрқиб ҳамма унга ибодат қилар  эди. Аммо Худо инсонларни ҳур бўлишини истади, одамлар ўзларининг йўлларини ўзлари танлайди ва севади”. 
"Портала-Credo.Ru" эксперти “Дунё ва Замон” Халқаро ҳамкорлик ассоциация  директори  Валерия Емельянова фикрига кўра, латвиялик кардиналнинг Ислом ҳақида айтган қўпол ва ҳақоратомуз сўзлари Бенедикта XVI Ислом ҳақидаги қоғозга ўралган  луқмаларидан ошиб тушди. “Кординалларнинг нодонликлари афсусланарли ҳолдир. Аммо баланд мартаба ва баланд даражада ўйламасдан айтилган бу сўзлар учун масъулият ҳам юқори бўлиши даркор. Фикримча, барча уммат, хусусан Латвиядаги уммат Латвия Республикасининг фуқароси  Янис Пуятснинг сўзларига ҳуқуқий майдонда муносиб жавоб бериши керак”, - деди эксперт.

Савол беринг


Ҳимоя коди Янгилаш





Сўровнома

Миссионер талабалар