Tools
Register Login

You are here: Бош саҳифа » Бош саҳифа » Янгиликлар » Ҳижоб бизнинг халққа бегонами?
Якшанба, 20 Mай 2012

Ҳижоб бизнинг халққа бегонами?

E-mail Босма PDF

17 аср ўрталаридаги рус аёлларининг анъанавий кийимлари. “Раскол” фильмидан сурат.
Сўнги вақтларда собиқ иттифоқ ҳудудидаги мамлакатларнинг аксарида диндорларнинг ҳақ-ҳуқуқи очиқчасига поймол этилмоқда. Бу ишлар гўёки миллий ўзликни сақлаб қолиш учун  ва “экстремизм ва терроризм” билан курашиш шиори остида олиб борилмоқда. Бу амалиётлар асосан “ўранган”, яъни кенг, очиқ-сочиқ бўлмаган, юзи ва қўлларидан бошқа жойларини яшириб турган либосларда бўлган муслималарнинг иш жойлари ва ўқишларида турли хил тўсиқлар қўйилиши билан ўз ифодасини топмоқда.

Бу ишни қилаётганлар миллий анъаналарни сақлаб қолишга бўлган ташвишни баҳона қиладилар. Улар: “Бизнинг халқ ҳеч қачон ҳижобда бўлмаган. Бу хорижий халқ либоси, аниқроғи бу арабларнинг либоси, улар бизнинг минтақамизга, табиатимизга  анъаналаримиз-у, урф одатларимизга тўғри келмайди”, - дейишади.

Аммо, бу ва шунга ўхшаш сўзларни айтадиганлар миллий анъана, урф ва одатларни билмайдиганга ўхшайди ёки билиб туриб ёлғон гапиришади. Собиқ иттифоқ ҳудудидаги халқларининг мусулмон аёллари доим ўз динларига кўра кийинишган. Улар нафақат ҳижоб балки бутунлай юз-қўлларини ёпиб турадиган паранжаларда бўлишган. 

Совет ҳукумати даврида диндорликнинг барча кўриниши атеистик цензура билан тақиқлаган ва аёлларнинг ечиниши (аниқроғи ечинтирилиши) бошланган. Айнан коммунистлар совет давлатининг дастлабки кунларидан, мусулмон халқларининг миллий либосларидан ҳижобни ўчириб ташлашни бошлаган. Бу гапларни инқилобдан олдин туширилган жуда кўп фотосуратлар ва расмлар ҳам тасдиқлайди.

Эдвард Хардингнинг 1810 йили нашрдан чиққан “Россия империяси халқларининг либослари”  китобидан, турли халқларга мансуб мусулмон аёлларнинг миллий кийимлари шариат аҳкомларига тўла мувофиқ эканлигини кўрса бўлади. Совет давридаги “Катта совет энциклопедияси” китобида эса энди худди шу халқларга мансуб аёлларнинг анъанавий либослари бўйинлари ва сочлари очиқ ҳолда қилиб кўрсатилган.

Шундай қилиб, байрамларда ва турли хил тадбирларда кўраётган миллий кийимларнинг замонавий талқини тахминан юз йилга етмайдиган давр ичида “яратилган” бўлиб, улар ҳақиқий анъанавий либослар бўлмаган.

Агар миллий анъана ва миллий ўзликни сақлаб қолиш учун курашаётганлар ҳақиқатдан ҳам даъволарига содиқ бўлса, улар ҳижоб билан эмас балки топик, миниюбка ва тор шимлар билан курашишлари керак. (Уларнинг ҳам рўйхатлари тузилиб, ўқиш ва иш жойларидан ҳайдалишлари керак. Жамоат жойларида эса юришларини тақиқлаш керак)

Динара Жалилова мақоласи асосида тайёрланган.


Татар аёли, 18 аср.


Черкаслар. 19 аср

Доғистонлик аёллар. 1910 йил

Инқилобдан олдинги қозоқ оиласи

Ёш ўзбек қиз

Туркман аёли. 1963 йил

Савол беринг


Ҳимоя коди Янгилаш





Сўровнома

Миссионер талабалар