Tools
Register Login

You are here: Бош саҳифа » Бош саҳифа » Янгиликлар » Насронийлар уюштирган тўполон
Якшанба, 20 Mай 2012

Насронийлар уюштирган тўполон

E-mail Босма PDF
Насроний-коптларнинг марказий телемарказ олдида оммавий намойишлари полиция билан тўқнашувга олиб келди. Ўн мингга яқин намойиш иштирокчилари Мисрда насронийларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилинишини ва черков қурилишига рухсат бермаётган Асуана губернаторининг истеъфосини талаб қилишди. Кутилмаганда намойишчилар хавфсизлик куч вакилларига “Молотов коктели”ни ёғдира бошлади. Шоҳидларнинг айтишича, намойишчилар ҳарбийлардан қуролларни тортиб олишга ҳаракат қилишган.  Тўқнашув, насронийлар уларнинг черковига мусулмонлар ва хавфсизлик кучлари ҳужум қилганини даъво қилиб, норозилик намойиши ўтказаётган пайтда содир бўлди. Бунинг ортидан ўтган тунда Қоҳирада фавқулодда ҳолат жорий этилди ва бугун тонгдан ҳукумат вакиллари фавқулодда йиғилиш ўтказдилар.
Полиция ва ҳарбийлар ноқонуний намойишни тарқатиш учун кўздан ёш  оқизадиган газлардан фойдаланишган. Мамлакат ҳукумати насронийлардан тўполонларни бас қилишини талаб қилиб,  осойишталикка чақирган.
Тўполонлар чоғида йигирмадан ортиқ одам ўлган ва икки юзга яқин одам жароҳатланди, деб хабар беради РИА Новости.

Савол беринг


Ҳимоя коди Янгилаш





Сўровнома

Миссионер талабалар