Тошкент ва Марказий Осиë епархияси ташкил этилганининг 140 йиллигига бағишланган тантаналарда Москва ва Умумроссия патриархи Кирилл иштирок этмайди, деб хабар берди баъзи интернет сайтлар.
Рус православ черкови раҳбарининг 2-3 ноябр кунлари Тошкентга белгиланган сафарининг бекор қилиниши¸ патриархнинг Ўзбекистон раҳбарияти билан маслаҳатлашмай туриб¸ Тошкент ва Марказий Осиë митрополит округини епархияга айлантириб¸ митрополит Владимир ўрнига Викентийни раҳбарликка тайинлагани сабаб бўлган.
Ўзбекистон ҳудудидаги православ черкови тизимида бемаслаҳат ташкилий ва кадр ўзгаришлари дипломатик қоидаларга зиддир.
Патриарх Кириллнинг Тошкентга сафар қилишига эса ҳожат йўқ.