Tools
Register Login

You are here: Бош саҳифа » Бош саҳифа » Янгиликлар » Биби Марям камари
Якшанба, 20 Mай 2012

Биби Марям камари

E-mail Босма PDF
25 ноябр куни Биби Марям камари солинган қутича махсус арксимон пештоққ жойлаштирилди. Энди кўп насронийлар арка тегидан ўтиб тавоф қилиш имконига эга бўлишди. Бу қарор Москвадаги бош черковга (Храм Христа Спасителя) жойлаштирилган камар солинган қутичани тавоф қилувчилардан ҳосил бўлган навбат жуда кўпайиб кетгач қабул қилинган. Баъзи Ахборот Воситалари тарқатган хабарга кўра, Биби Марям камарини Москва шаҳри осмонидан ҳам айлантириб чиқишар эмиш. Афон тоғидан келтирилган “табаррук” камарга катта қизиқишнинг асл сабаби нимада?  Портал-Credo.ru бош муҳаррири Александр Солдатовнинг айтишига кўра, бутун дунё бўйича бу камарнинг ўн тўрт қисми бор. Расмий маълум бўлганлари: тўққиз ёки ўнтаси Ғарбда, тўрттаси Россия ва насроний Шарқида. 
Православ мутахасисларининг айтишича, бу камарнинг асл ҳақиқий ёки ҳақиқий эмаслиги муҳим эмас, черков уни асл деб атадими бўлди, шуниси муҳим.
Инсоннинг нажот топиши илмий асосларга суянмайди, балки черков кўрсатган иймон бўйча рўй берар эмиш.

Баъзиларининг айтишича, Россияда бошланаётган сайлов олди компаниясида “Единая Россия” “табаррук камар” воситаси билан одамларни ўз атрофига жипслаштирмоқчи эмиш.  Хуллас асллиги исботланмаган камарга сиғинаётганлар, ундан мадад ёки қандайдир ғайри табиий нарса кутаётган насронийларнинг бу амаллари черков бошчилигида амалга оширилмоқда.

Савол беринг


Ҳимоя коди Янгилаш





Сўровнома

Миссионер талабалар