Tools
Register Login

You are here: Бош саҳифа » Исломга қайтиш » Британиялик судя аёлнинг Исломни қабул этиши
Якшанба, 20 Mай 2012

Британиялик судя аёлнинг Исломни қабул этиши

Исломга қайтиш 01.01.2012 10:06
Мерлин Мурайзн ҳонимнинг МБС (MBC) телеканалига берган интервюсидан.
Журналист: “Исломга кириш тарихингиз ҳақида бир оз сўзлаб берсангиз. Чунки сиз Исломни жуда қисқа вақт ичида қабул этдингиз.”
Мерлин Мурайзн: “Ўн йиллар мобайнида менинг мутахассислигим аёлларга қарши қилинган жиноятларни кўриб чиқиш эди. Бунга қўшимча яна аёл ва ёш болаларга кўрсатилаётган қаттиқ қўлликлар ҳам кирарди. Табиий сабабларга кўра, ишим юзасидан кўп ҳолатларга гувоҳ бўлдим. Шулардан бу шаҳардаги муслима аёлларга бўлган қаттиқ муносабатлар ҳам ўрин олган эди. Мен ўзимга ўзим бу мусулмонлар намунча аёлларни камситишмаса дер эдим. Мусулмон аёлларга ҳам ҳайронман, етти қават қилиб ўраб қўйилса ҳам лом-мим демайдилар. Ҳақиқий мусулмонлар билан танишишимдан аввал, мусулмонлик ҳақида ҳамма каби нотўғри фикрда эдим. Мусулмон деганда кўз ўнгимда террорист, кучли “фанат”, аёлларни хорловчи кимсалар гавдаланар эди. Мен уларнинг одат ва русумларини тушуниш мақсадида, Ислом ҳақида маълумот йиға бошладим. Қуръонни ўқиб чиқдим. Мусулмонлар билан муомилада бўла бошладим. Ҳеч бир ихтиёрсиз умуман бошқа кимсага айланаётган эдим. Бу ўрганишларим мени қайтиш бўлмайдиган йўлга етаклар эди. Чунки Ислом ва Расулуллоҳ алайҳи салом ҳақларида кўпроқ билганим сари, ўзимни қай аҳволдалигимни тушуна бошладим. Расулуллоҳнинг аёллари ва асҳоблари ҳақида қачон бир хабарга эга бўлмай, доим уларга бўлган меҳрим ошишда давом этарди. Бу эса мени Исломга етаклаб келди”, деди.
Ўзгартирилди 01.01.2012 10:09
Abu Muslim

Abu Muslim

E-mail: Ушбу e-mail манзил спам-ботлардан ҳимояланган, уни тасвирлаш учун JavaScript-ни ёқишингиз лозим.

Фикр билдириш

Make sure you enter the (*) required information where indicated.
Basic HTML code is allowed.





Сўровнома

Миссионер талабалар