Tools
Register Login

You are here: Бош саҳифа » Исломга қайтиш » Тег бўйича мундарижа: islomga qaytish
Якшанба, 20 Mай 2012
Тег бўйича мундарижа: islomga qaytish

Кери Жеймс

29.03.2012 06:54 Қуйидаги бўлимга киритилган Исломга қайтиш
Исломни танлаган қора танли реп мусиқачиси Кери Жеймс франсуз газеталари учун мавзу бўлди. Булар орасидан «Либерейшн» 2001 йил 24 ноябр сонида Кери Жеймс ҳақида иккита катта мақола чоп қилди.

Кери Жеймс газета мухбирининг саволларига берган жавобларида: "Авваллари инсонларни ўйин-кулгига, шаҳвониятни уйғотишга қаратилган қўшиқлар басталар эдим. Ҳозир эса одамларни масъулиятли бўлишга ташвиқ қилувчи мусиқалар ёзяпман", дейди.
Мазкур газета мухбири санъаткор билан Рамазон ойида кўришиб, суҳбатлашиш учун ифтор вақтини кутганини таъкидлаган. Шунингдек, санъаткорнинг гуруҳидагилар ҳам мусулмон бўлиб, ҳаммаси рўза тутганини ёзади.
Янги мусулмон Кери Жеймснинг гуруҳида пуфлаб чалинадиган ва симли чолғу асбоблари йўқ. Бунинг сабабини Кери Жеймс шундай тушунтиради: "Ислом албатта Қуръонга таянади. Фақат Қуръонда бўлмаган масалаларни бизларга Пайғамбаримиз (с.а.в.) батафсил тушунтирганлар. Бу нарcаларга ҳадис дейилади. Аллоҳ бизга Пайғамбаримизнинг бекорга гапирмаганини, Аллоҳ дан ваҳий ва илҳом олиб бизга йўл кўрсатганини билдирмоқда.
Ҳадисларда баъзи чолғу асбоблари таъқиқланган. Табиийки, бу таъқиқланган чолғу асбобларини ишлатган мусулмонлар кофир бўладилар деган маънога келмайди. Бу мавзуда чуқур кетишдан қатъиян қочиш керак".
Санъаткор мусулмон бўлгандан кейин нима учун исмини ўзгартирмаганлиги ҳақидаги саволга жавоб бермаган.
«Реп мусиқада аёллар мен синглимни кўришни хоҳламаган ва аёлликка ярашмайдиган ҳолатда кўрсатилмоқчи бўлинади... Мен ўз синглим учун раво кўрмаган нарсани бошқаларнинг синглиси учун ҳам хуш кўрмайман», дейди санъаткор мақолада.
Динарани Москва марказидаги чоғроққина квартирасида учратдим. Татар журналисти билан суҳбатлашарканман, унинг ҳижобли рафиқаси ҳам ўз фикрини билдирарди. Исмидан ва кийимидан татар қизи, деган хаёлда эдим. Аммо мактабда инглиз тилидан дарс берадиган 27 яшар муаллима кейин менга ўз ҳикоясини айтиб берди:
Мерлин Мурайзн ҳонимнинг МБС (MBC) телеканалига берган интервюсидан.
Журналист: “Исломга кириш тарихингиз ҳақида бир оз сўзлаб берсангиз. Чунки сиз Исломни жуда қисқа вақт ичида қабул этдингиз.”

Морис Букай

01.10.2011 18:13 Қуйидаги бўлимга киритилган Исломга қайтиш
Морис Букай 1920 йилнинг 19 июлида Франсиянинг Бун Лифийк шаҳрида туғилди. Насронийлик эъдиқодида тарбия қилинган Морис Букай Франция университетининг тиббиёт факултетини «аъло»га тамомлаган. 1945 йилдан Париж дорулфунунида табиб, 1952 йилдан эса жарроҳлик бўлими мудири бўлиб ишлаб келмокда. У бир қанча халқаро жамиятлар аъзоси ва қатор илмий-оммабоп асарлар муаллифидир.

Капитан Кусто (Франса)

19.12.2010 17:43 Қуйидаги бўлимга киритилган Исломга қайтиш
Франсада мусулмонлик турли касбдаги кишилар орасида тез тарқалмоқда. Насронийликни тарк этиб, Ислом динини танлаётганларнинг сони юз минглан ошиб кетди.католизмнинг Франсадаги энг юксак мақоми бўлган Париж Арховеклиги бу рақамларни тасдиқлади.

Доктор Беноист Али Салмон (Франса)

19.12.2010 17:41 Қуйидаги бўлимга киритилган Исломга қайтиш
Мен мутаассиб католик оилага мансуб бир шифокорман. Шифокорлик касби ва мусбат, тажрибий, табиий илмлар билан шуғулланишим насроний динига нисбатан менда нафрат уйғо-нишига сабаб бўлди. Дин борасида оила аъзоларим билан бир фикрда эмасдим. Ҳа, менинг назаримда буюк бир Холиқ- Яратувчи бор эди ва мен Унга, яъни, Аллоҳ таолога ишонардам. Ам-мо бу улуғ Яратувчи атрофига насронийлик, хусусан, католик черкови уйдириб чиқарган "ғаройиб" илоҳлар, Ўғил ва Руҳул-қудслар, Ийсо алайҳиссалом Аллоҳнинг ўғли эканлигини исботлаш учун келтирилган ақлга сиғмас сафсаталар ва яна бир қатор хурофотлар, одатлар, турли-туман маросимлар мени Аллоҳ таолога яқинлашишимга тўсқинлик қилар, Ундан узоқлаштирар эди.
Мен ёлғиз ва бир бўлган Аллоҳ мавжудлигига ишонганим учун, ҳеч қачон таслисни - Уч Тангри ақидасини қабул қилмадим ва Ийсо алайҳиссалом Аллоҳнинг ўғли эканлигини қатъиййан рад этиб келдим. Демак, бундан чиқадики, мен ҳали Исломиятни танимасимдан аввалоқ калимаи шаҳодатнинг ярми бўлган: "Ла илоҳа иллаллоҳ” қисмини қабул қилган эканман. Ўшандан бошлаб Ислом динини ўрганишга киришдим ва Қуръони каримдаги: "Айт: "У Аллоҳ бирдир. Аллоҳ Сомаддир (ҳеч нарсага муҳтож эмас). У туғмаган ва туғилмаган. Ва Унинг ҳеч бир тенги (ўхшаши) йўкдир?', мазмунидаги Ихлос сурасини ўқиганим заҳотиёқ "Ё Тангрим, мен ишонган Илоҳ худди шу” деб қичқириб юбордим ва танамда ажиб бир ҳаловат туйдим. Ислом дини асосларини янада чуқурроқ ўрганиш зарурлигини англадим ва Исломни ўрганганим сайин бу илоҳий диннинг менинг тушунчаларимга нақадар уйғун ва мос эканлигига гувоҳ бўлардим. Исломият дин уламоларини ва ҳатто пайғамбарларни ҳам биз каби инсонлар эканлигини уқтирарди, бошқаларда бўлгани каби уларга илоҳийлик тусини бермасда. Бинобарин бир попнинг гуноҳларни мағфират қила олишини асло қабул этмасди. Ислом динида ҳеч бир хурофа, ақлга мос келмаган ҳеч қандай ҳукм, тушунарсиз ҳеч қандай мавзу мавжуд эмасди. У инсонларни руҳ ва бадан поклигига буюрарди Тиббиёт илмининг асосий қоидаси бўлмиш поклик Ислом динида Аллоҳу таолонинг бир амри ҳисобланарди. У инсонларни ибодатга пок ва озода ҳолда келишга буюрардики бошқа ҳеч бир динда бундай ҳукмни учратган эдам.
Насронийликда бу динга кираёттан ёки чўқинтиршиёттан кишига Ийсо алайҳиссалом ва Тангри билан бирлашмоқлик (ё алҳазар!) учун поп Ийсонинг гўштга ва қони дея берган нон ва шаробни тановул қилдириш одати бор. Бу одат бутларга сиғинган энг ибтидоий қавмларнинг одатидан ҳам жирканчроқ эканлигини кўриб, булардан нафратланар эдим. Менинг мусбат фанларда камол топган ақлим ва мантиқим бундай беақлона ва ҳақиқий динга ярашмаган бемаъни маросимларни қать-иййан рад этарди. Ислом дини эса, бу каби бидьат ва хурофотдан пок ва соф эда. Ислом бутун инсониятни фақат ҳақиқатга, севгига ва покликка даъват этарди.
Энди мен бир қарорга келган эдим. Мусулмон дўстларимнинг ҳузурига бориб, мусулмон бўлиш учун нима қилмоқ кераклигани сўрадим. Менга "Калимаи шаҳодат" келтиришни айтдилар ва унинг маъносини ўргатдилар. Мен юқорида таъкидлаганимдеқ бунинг яримини яъни "Фақат ягона Аллоҳ бордир қисмини ҳали Исломга кируий туриб қабул қилган эдим. Қолган "Муҳаммад алайҳиссалом Унинг расулидир" қисмини қабул қилишимга эса, ҳеч қандай монеълик қолмаганди.
Бу орада Ислом дини ҳақида ёзилган жиддий асарларни тадқиқ эта бошладим. Булардан бири Малак Баннобийнинг "Le Рhene Сoranique" китобини ўқиганимда Қурьони каримнинг қанчалик муаззам бир илоҳий асар эканлигини тушуниб етдим. Бундан ўн тўрт аср аввал нозил қилинган Каломуллоҳдаги ҳукмлар бугунги замонавий илм- ФАН тадқиқотларининг натижаларига тамоман мос келади. Ҳам илм-фан, ҳамда ижтимоий нуқтаи назардан Қуръони карим фақат бугуннинг эмас, айни пайтда эртанинг ҳам китобидир.
1953 йилнинг 20 феврал куни Париж жомеъ-масжидига бориб, у ерда муфтий жаноблари ва шоҳидлар ҳузурида Ислом динини расман қабул қилдим ва "Али Салмон" исмини олдим.

Мўмин Абдураззоқ Селлиаҳ (Шри-Ланка)

19.12.2010 17:39 Қуйидаги бўлимга киритилган Исломга қайтиш
Бир пайтлар Ислом динига ашаддий душман эдим. Чунки бутун оила аъзоларим, танишларим менга Исломнинг сочма, уйдирма ва инсонни тўғри жаҳаннамга олиб борувчи бир дин эканини айтиб, мени мусулмонлар билан мулоқотда бўлишдан манъ этишарди. Шу боисдан, мусулмонларни қаерда кўрсам, қочадиган ва орқаларидан ҳақорат қиладиган бўлиб қолдим. Агарда ўша пайтлар тушимда бир куни бу динни қабул қилиб, мусулмон бўлишимни кўрсам эди, буни ҳеч ҳам яхшиликка йўймаган бўлардим.
Нега мусулмон бўлдим?
Бу саволга қисқа қилиб жавоб бераман. Исломда мени ўзига жалб этган хусус—бу диннинг жуда содда, пок, ғоят мантиқий, ҳар кимга бир хилда тушунарли бўлган, шу билан бирга, чуқур маъноли насиҳатлар ва ҳикматларни ўз ичига олган муаззам бир дин эканлигидир. Исломиятни тадқиқ этишга бошлашим биланоқ ундан қаттиқ таъсирландим ва кўп ўтмай бу динни қабул қилишим лозимлигини тушуниб етдим.
Мен насронийлик руҳида тарбияландим. Қўлимга берилган Инжил китобидан қимматлироқ диний китоб йўқ деб ўйлардим. Илло, Қуръони каримни ўқишга бошлашим билан бу Китоб қўлимдаги Инжилдан минг чандон устун эканлигига амин бўлдим. Насронийликда соғлом ақлга мос келмайдиган бир қанча афсона ва ғариб ақидалар мавжуд. Қуръони карим эса, бундай эътиқодни рад этар, инсонларга ҳақ йўлнинг асосларини ўргатарди. Натижада аста-секин Инжилдан узоқлашиб, Қуръонга боғланиб қолдим. Унда ўқиганим ҳар ҳукмни осонликча тушунардим ва бутун борлиғим билан қабул қилардим. Хуллас, Исломнинг хақ дин эканини идрок этиб, бу динга кирдим ва мусулмон деган шарафли номга эга бўлдим.
Исломиятнинг менга қаттиқ таъсир қилган жиҳатларидан бири—мусулмонлар орасидаги биродарлик тушунчасидир. Ирқи, ранги миллати, мамлакатидан қатъи назар, барча мусулмонлар бир-бирларини қардош деб биладилар, бир-бирларига яхшилик қилишни, ёрдам беришни ўзлари учун муқадқас вазифа ҳисоблайдилар. Инжилдаги "Қўшнингни ўзингни севгандек сев" деган қоида бугун фақат мусулмонларда мавжуд. Бу қоидага амал қилган бошқа бир динни билмайман. Исломиятдаги биродарлик тушунчаси қуруқ назария эмас. Дунёдаги барча мусулмонлар ҳар доим, ҳар жойда бир-бирларини амалда қўллаб-қувватлайдилар.
Ислом динидаги мени ҳайрон қолдирган яна бир жиҳат — бу диннинг абас тушунчалар ва хурофотлардан поклигидир. Исломнинг ҳукмлари мантиқий, амалий ва замонавийдир. Ислом дини якка Холиқ — Яратувчига ибодат қилишга буюради. Руҳулқудс калимаси Қуръонда ҳам мавжуд. Аммо у Аллоҳ таолонинг қудсияти, ёхуд Жаброил исмли малак маъносида келган. Насронийлар иддао қилгандек, алоҳида бир илоҳ эмас. Ислом аҳкоми ғоятда содда, мантиқий ва ҳар жиҳатдан замонавий ҳаёт тарзига уйғун бўлиб, дунёдаги ягона ҳақ дин Исломиятдир.

Исмоил Виеслав Зейилерский (Полша)

19.12.2010 17:38 Қуйидаги бўлимга киритилган Исломга қайтиш
Минг тўққизюзинчи йилда Полшанинг Краков шаҳрида туғилдим. Оиламиз Полшадаги машҳур оилалардан ҳисобланарди. Отам даҳрий (атеист) одам эди. Шунга қарамасдан биз фарзандларининг католик черкови руҳида тарбияланишимизга изн берган. Онам мутаассиб католик бўлганидан бизнинг ҳам католик сифатида вояга еташимизни истар эди. Мен динга қаттиқ ҳурмат билан муносабатда бўлардим. Хоҳ шахс, хоҳ жамият ҳаётида бўлсин, диннинг энг муҳим ҳодий эканлигига ишонардим.
Отам ёшлигида кўп саёҳатларга чиққани учун чет элларда дўстлари кўп эди ва оиламизга хорижликлар тез-тез келиб туришарди. Шу боисдан, биз бошқа ирқ, маданият ва динларга чуқур ҳурмат ҳисси билан муносабатда бўлар эдик. Ҳеч кимни бошқа бир кишидан ажратмасдик, ҳар миллат ва ҳар ирқ вакилига, хуллас, ҳар бир инсонга эҳтиром кўрсатардик. Мен ўзимни Полшанинг эмас, балки бутун дунёнинг ватандоши деб билардим.
Оиламизнинг дунё ишларига муносабати мутлақ "ўрта йўл" дан бориш фикрига асосланарди. Отам асолатмаоб (аристократ) синфга мансуб бўлганига қарамасдан, танбаллик ва ишсизликни ёмон кўрарди ва ҳар кимнинг қўлида маълум касби-кори бўлишини тавсия қиларди. Диктаторлик тузумига қарши эди. Аммо дунёдаги мавжуд тузум ва низомларни бузадиган ҳар қандай ижтимоий инқилобни рад этарди. Эски урф-одатларга садоқати туфайли уларнинг бузилишини истамасди. Қисқаси, отам "қуруни вуста"нинг (ўрта асрларнинг) замонавий ва "ўрта йўл"дан борувчи жонкуяри эди.
Отамдан олганим бундай ҳур тарбия менинг ҳар нарсага тадқиқ кўзи билан қарашни ўрганишимга сабаб бўлган ва мен ижтимоий масалаларни катта қизиқиш билан тадқиқ ва таҳлил қила бошладим.
Назаримда, дунёда ҳал қилиниши жуда зарур бўлган кўплаб ижтимоий, сиёсий, иқтисодий масалалар мавжуд эди. Инсонлар эса, бир-бирига мухолиф икки қутбга бўлиниб қолгандилар. Бир томон — капитализм, иккин-чи томон — сотсиализм. Бир томонда таъқиб ва террор, бошқа томонда анархизм. Ҳолбуки, инсонларнинг ҳузур ва ҳаловатда яшашлари учун бу икки қутбнинг муросага келиши ва ўрта бир йўлни танлаши талаб қилинарди. Менимча, жамият ҳур, озод, шу билан бирга, интизомли, бугунги ҳаёт шартларига уйғун, айни пайтда, эски урф-одатларга ва қадриятларга ҳурмат асосида қурилиши ва тараққий қилиши лозим эди. Ўрта йўл низомига уйғун руҳда камол топган мендай бир инсоннинг бу тахлит мулоҳаза юритиши ғоятда табиийдир. Бизни "Progressive Traditionalists"—"Тараққийпарвар муҳофазакорлар" деб аташарди. Ўн олти ёшга тўлганимда: "Ажабо, католик дини бундай жамиятни қуришга қодир эмасмикин?" дея ўйлай бошладим. Бу мақсадда католик динини яқиндан ўрганишга киришдим. Ўшанда черковда талқин этилаётган ақидаларнинг баъзиларини ҳеч ҳам ақлимга сиғдиролмадим. Айниқса, "Уч Тангри" масаласини. Кейин "Ийшои раббоний" (Ийсо алайҳиссаломнинг гўшти нон, қони шароб эканлиги) ақидаси, Аллоҳга дуо қилишда муҳаққақ бир поп ёки руҳбонни восита қилиш мажбурияти, биз каби бир инсон бўлган Папанинг гуноҳсизлиги ҳақидаги иддао, яъни, унга илоҳлик тусининг берилиши, ибтидоbй инсонларга ўхшаб ишорат, расм ва ҳайкалларга сиғиниш, баъзи маъносиз ҳаракат-амаллар аста-секин менинг насронийликдан узоқлашиб, ундан нафратланишимга сабаб бўлди. Бу дин инсониятни фалокатлардан халос этиш у ёқда турсин, ҳатто ўзи асоси чирик ва ҳеч қиймати йўқ ботил бир эътиқод эканлиги менга аён бўлди. Охир-оқибатда диндан кўнглим совиб, унга мутлақо эътиборсиз бўлиб қолдим.
Иккинчи Жаҳон урушидан кейинги даврлар эди. Яна қалбимда бир динга эътиқод қилиш эҳтиёжини туя бошладим. Шу нарсага амин бўлдимки, инсоният ҳеч қачон динсиз яшай олмас экан. Инсонларнинг руҳи доимо динга муҳтож бўлиб, дин энг буюк раҳбар, энг чуқур тасалли манбаидир. Динсиз киши маҳв бўлишга маҳкумдир.Барча ёмонликлар динсизликдан бошланади. Мукаммал бир жамият барпо этиш учун инсонларнинг бир-бирларига севги ва эҳтиром ипи билан боғланишлари, тўғри йўлда юришлари фақат ва фақат дин туфайли амалга ошади. Яна шунга амин бўлдимки, комил бир инсон бугунги ҳаёт шартларига ва илм эришган даражага мос келмайдиган, фақат бир қатор ғариб, абас фикрлардан иборат бўлган ва ақли солимга терс келган бир динни қабул қилиши мумкин эмас. Насронийлик ана шундай дин эди.
Ажабо, бошқа динларнинг бу хусусдаги амрлари нимадан иборат экан, деган фикрда дунёдаги бошқа динларни ўрганишга қарор қилдим. Америкалик куакерлар динини, юнитарианликни, ҳатто баҳоиликни ҳам тадқиқ этдим. Аммо бу динларнинг ҳеч қайсиси менинг руҳимга озуқа бера олмади, ташналигимни қондирмади. Ниҳоят ўзимга Ислом динини кашф қилдим. Қўлимга эсперанто тилида ёзилган "Islamo Esperantise Regardata" деган китоб тушиб қолди. Бу китобни Исломни қабул қилган инглиз аслли Исмоил Колин Эвенс нашр эттирган эди. Ана шу китоб 1949 йили мени Ислом динига бошлаган омил бўлди. Бу китобни ўқиб чиқишим билан Қоҳирадаги "Дорут-таблиғул-Ислом" ташкилотига мурожаат қилиб, Исломият ҳақида маъумот беришларини сўрадим. У ердан номимга юборилган эсперанто тилидаги “Islamo Chies Religio” китоби менинг иймонимни комиллаштирди ва мусулмон бўлдим. Мусулмонлик болаликдан менга ҳамроҳ бўлган тушунча, орзу ва истакларимга буткул уйғунлигини кўриб турибман. Исломиятда ҳам ҳуррият, ҳам интизом мавжуд. Ислом Аллоҳ таоло наздида бўлган вазифаларимизни маълум қилар экан, дунё ва охиратда ҳузур-ҳаловатда яшаш учун лозим бўлган амаллардан бизни огоҳ этади. Исломият бутун инсонларнинг, ҳатто ҳар бир жонли мавжудотнинг ҳақларини тан олади. Ижтимоий масалалардаги мавжуд муаммоларнинг адолатли ечимини Ислом аллақачон кўрсатгандир. Мен бир жамиятшунос сифатида Исломдаги закот ва ҳаж вазифаларининг моҳиятан буюклиги ва мукаммаллигига ҳайрон қолдим. Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло Ўз лутфи ила бадавлат қилган кишиларнинг молларидан маълум бир қисмини фақирларга улашиши (закот) ҳамда бой-камбағал, амалдор-маъмур, катта-кичик, тужжор-деҳқон, аскар-ишчи, хуллас, барча мусулмонлар бир ерда тўпланиб, Аллоҳу таолога ибодат қилишлари ва бир-бирлари билан танишишлари (жамоат намози ва ҳаж) сингари ҳодисалар бугун ижтимоий илмлар эришмоқчи бўлаётган юксак ғояларга Ислом дини аллақачонлар эришиб бўлганини кўрсатади. Исломият шу тариқа, капитализм ва коммунизм орасида энг мукаммал ўрта йўлни тавсия этган, бутун инсониятнинг манфаатларига жавоб бергандир. Исломият қайси ирқ, миллат ва ижтимоий даражада бўлишидан қатъи назар, барча инсонларни бирлаштира олган, уларга бир хилда ҳақ берган, моддий мувозанат ва ижтимоий бирдамликни, моддий ва маънавий интизомни таъминлаган муаззам бир диндир. Ҳатто Исломни танқид қилишда кўпчилик дастак сифатида фойдаланадиган полигамия (кўп хотинлилик) ҳам инсонларнинг биологик эҳтиёжларидан келиб чиққан бир ҳолат бўлиб, ҳеч қачон битта хотин билан яшамаган католикларнинг икки юзли моногамиясидан (бир хотинга уйланиш) минг бора тўғри ҳукмдир. Ўз ризосига сабаб бўлгучи тўғри ва ҳақ йўлни кўр-сатган Аллоҳ таолога ҳамду санолар айтаман.

Иброҳим Ву (Малайя)

19.12.2010 17:37 Қуйидаги бўлимга киритилган Исломга қайтиш
Мен мусулмон бўлмасимдан аввал католик бир христиан эдим. Миссионерлар мени католикка айлантирган эдилар. Аммо бу динга ҳеч ишонгим келмасди. Чунки роҳиблар менинг "Уч Тангри"га иймон келтиришимни исташар ва "Ийшои раббоний", яъни, Ийсо алайҳиссалом гўштининг нон, қонининг эса, шароб эканлигини тамсил этувчи ойинга (одатга) садоқат кўрсатиб, қудсий (муқаддас) нонга сиғинишга мажбур қилишар эди. Папа гуноҳсиз эканлигини ва у нимага буюрса, сўзсиз бажариш кераклигини, шунга ўхшаш ақлга сиғмас нарсаларни ўргатишар, буларга ишонмаган инсон маҳв бўлиб кетади, деб иддао этишарди. Роҳибларга сўзларини изоҳлаб беришларини сўраб мурожаат қилганимда: "Булар қудсий сирлардир, ҳеч кимнинг ақли етмайди" дейишдан нарига ўтишмасди. Инсон ақли етмаган нарсани қандай қабул қилиши мумкин?
Мен аста-секин бу ерда бир ноқислик борлигини, насронийлик тўғри дин эмаслигини тушуниб етдим ва ундан бутунлай нафратлана бошладим. Роҳибларга бошқа динлардан, айниқса, мусулмонликдан сўз очсангиз борми, ўзларини қўярга жой тополмай қолишарди ва дарров: "Муҳаммад бир ёлғончи, Ислом уйдирма диндир", дея бақира бошлашарди. "Хўш, бу дин нима учун ёлғон дин экан?" деб сўрасам, жавоб қайтаролмай ғўлдираб қолишарди.
Уларнинг бу ҳоли менинг Исломга қизиқишимни янада кучайтириб юборарди. Шу мақсадда Малайядаги мусулмонлар билан алоқа ўрнатдим. Улардан Ислом дини ҳақида маълумот беришларини сўрадим. Улар роҳиблардан бутунлай фарқ қилишарди. Менга Ислом ҳақида ажойиб маълумотлар беришди. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, бошида улар билан баъзи фикрлар устида анча тортишдим ҳам. Аммо, улар менинг саволларимга шунчалик ишонарли жавоблар беришардики, аста-секин кўз олдимдаги пардалар биттадан кўтарилаётганини, қалбимга фараҳлик ва ҳузур кириб келганини ҳис эта бошладим. Бир қанча хурофалар билан тўла насронийликдан фарқли ўлароқ, бу динда ҳар нарса ақлга уйғун, мантиқий ва фикрий эди. Мусулмонлар ёлғиз ва бир Яратувчига иймон келтиришарди. Бу Улуғ Яратувчи инсонларни гуноҳкор деб атамас ва уларга неъматини тўла-тўкис қилиб берган эди. Унинг амрлари орасида менга тушунарсиз бўлган ҳеч нарса йўқ эди. Бандаларининг ибодатлари фақат Унга ҳамд айтиш учун эди. Улар ҳар хил расм ва ҳайкалларга сиғинмасдилар. Муқаддас Китоблари бўлмиш Қуръони каримдаги ҳар оятнинг лаззатини руҳимда туярдим. Бу динда ибодат учун муҳаққақ бир маъбадга бориш мажбурияти йўқ эди. Киши ўз уйида ёхуд ҳар қандай жойда ибодат қила оларди. Бутун бу нарсалар шу қадар гўзал, тўғри ва инсоний ҳақиқатлар эдики, мен ортиқ Исломиятни Аллоҳ таолонинг ҳақ дини эканига иймон келтирдим ва мусулмон бўлдим.

Томас Ирвинг (Канада)

19.12.2010 17:36 Қуйидаги бўлимга киритилган Исломга қайтиш
Нима учун Ислом динига кирганлигимни билишингиз учун сизга мусулмон бўлмасимдан аввал ва мусулмон бўлганнимдан кейинги руҳий ҳолатларимни баён қилмоқчиман.
Аввало, шу нарсани ишонч билан айтаманки, мен Ислом динини қабул қилмасимдан аввал қандай руҳий ҳолатда бўлган эсам, минглаб канадаликлар ва америкаликлар бугун шу ҳолатдалар, яъни улар Ислом динига муҳтождирлар.
Мен болалигимда насроний динига қаттиқ амал қилардим. Чунки дин мен учун руҳий эҳтиёж эди. Аммо ёшим улғайган сайин насроний динида баъзи нуқсонлар мавжудлигини кўра бошладим. Ийсо алайҳиссаломнинг ҳаёти ва унинг Худонинг ўғли (астағфируллоҳ!) эканлига ҳақидаги иддаоларни ҳеч ақлимга сиғдиролмасдим ва буни хурофот деб билар эдим. Ўзимга ўзим: "Агар насронийлик ҳақ дин бўлса, нима учун дунёда насроний бўлмаган инсонлар бунчалик кўп? Нега яҳудийлар билан насронийларнинг диний китоблари деярли бир хил бўла туриб, бошқа хусусларда улар бир-бирларидан ажралганлар? Насроний бўлмаганлар нега энди гуноҳлари бўлмай туриб жазоланиши керак экан? Насоро ҳақ дин бўлса, нега бошқа миллатлар уни дарҳол қабул қилмайдилар?" дея савол берардим.
Ўшанда Ҳиндистонда миссионерлик қилиб қайтган бир танишимни учратиб қолдим. У менга: "Мусулмонлар жуда қайсар халқ қанчалик ҳаракат қилмай уларни асло динларидан чиқара олмадим. Улар ҳақиқий дин насроний дини эмас, балки Ислом дини деб биладилар ва уларни ўз динларини ўзгартиришга қилган барча ғайратларим бекор кетди”, дея шикоят қилди.Мен мусулмонлик ҳақида эшитган илк сўзлар ана шу эди. Ичимда бу динга нисбатан катта бир қизиқиш ва динларига бу қадар содиқ бўлган мусулмонларга нисбатан ҳурмат ҳисси пайдо бўлди. Шундан сўнг Ислом динини ўрганишга қарор қилдим.
Университетда Шарқ адабиёти дарсларига қатнаша бошладим. Шарқликлар бизнинг "Уч Тангри" ақидамизни рад этар ва ёлғиз Аллоҳга ибодат қилишарди. Ийсо алайҳиссалом ҳам ўз динини тарғиб қилар экан, ёлғиз ва ягона Тангри борлигини ва ўзи ҳам Унинг қули ва пайғамбари эканлигини маълум қилган. Ийсо алайҳиссаломнинг Тангриси шак-шубҳасиз, марҳаматли Тангри эди. Ҳолбуки, бошланғичда ана шундай пок ва нуқсонсиз бўлган насоро ақидаси кейинчалик маъносиз ва асоссиз афсоналар, хурофалар ва бутпарастлик расм-русмлари билан тўлдириб юборилди. Оқибатда насронийликдаги мушфиқ ва марҳаматли ёлғиз Тангри ўрнига фақатгина роҳиблар ва поплар воситасида эришиш мумкин бўлган ва инсонларни гуноҳкор ҳолатда дунёга келтирадиган "Уч Тангри" ақидаси зуҳур этди. Шу боисдан, ин-сониятни бу ҳалокатли йўлдан қутқариш ва якка Худо ақидасини қайтадан тиклаш учун янги дин ва янги пайғамбар керак эди.
Оврупо у пайтларда ваҳший бир ҳаёт кечирарди. Яъни, бир томондан ваҳший қабилалар бошқа мамлакатларни истило қилишар, иккинчи томондан эса, бир зумра кишилар дин ниқоби остида ҳеч нарсадан тап тортмай қабиҳ ишлар билан инсонларга зулм ўтказишар эди.
Хуллас, инсоният бу каби бутпарастлик ва динсизлик ботқоғига ботган, зулмат ва фожеалар ичида адашиб юрган бир пайтда Ийсо алайҳиссаломдан етти аср кейин Шарқда Аллоҳ таолонинг сўнгги пайғамбари Муҳаммад (с.а.в.) зуҳур этиб, инсонларни Ҳақ таолонинг ҳақиқий дини бўлган Исломга даъват эта бошлади. Зеро, бу диннинг асоси якка Яратувчига иймон келтиришликдан иборат эди.
Ана шу ҳақиқатларни ўқиб ўргангач, мен Муҳаммаднинг (с.а.в.) Аллоҳ таолонинг охирги ва ҳақ пайғамбари эканлигига амин бўлдим. Чунки:
1. Юқорида таъкидлаб ўтганимдек, инсоният янги бир пайғамбарга эҳтиёж сезарди.
2. Менинг Тангри ҳақидаги тушунчаларим бу улуғ пайғамбар (са.в.) келтирган динга тамоман мос эди.
3. Қуръони карим Аллоҳ таолонинг китоби экани уни биринчи ўқишимдаёқ англаган эдим. Қуръони Каримнинг оятлари ва Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳадиси шарифлари мени ҳар томонлама қониқтирар руҳимга ҳузур бахш этар эди. Шунинг учун ҳам ҳеч иккиланмай Исломиятни қабул қилдим ва мусулмон бўлдим.
Шуни билингизки, юқорида таъкидлаб ўтганим каби бугун минглаб америкалик ва канадалик насронийлар динларидаги хато ва нуқсонларни ҳис қилиб турибдилар. Аммо, афсуски, улар менга ўхшаб Исломга бутунлай киришиб кета олиш имкониятидан маҳрум ва бир йўл кўрсатувчига муҳтождирлар.
Шу тариқа, Исломиятни қабул қилганимдан кейин динга оид ёзилган китобларни тадқиқ этишга киришдим. Бу ўринда тавсия қилишим мумкин бўлган бир неча китоб ҳақида сўз юритмоқчиман. Ҳиндистонлик бир дўстим менга Жерезби ва Ловлегровнинг “What is Islam?” ("Ислом нима?") номли китобини юборди. Ислом динини ўрганувчилар учун хусусан ана шу китобни тавсия қиламан. Бу асар Ислом дини ҳақида очиқ маълумот берувчи энг яхши асар, менимча. Унинг дунё бўйлаб нашр қилиниши Исломиятнинг интишори нуқтаи назаридан жуда фойдали ҳисобланади. Қуръони каримнинг Моулвий Муҳаммад Али таржимасидаги инглизча нусхасини ўқиб чиқдим ва қаттиқ таъсирландим. Яна бошқа бир қанча асарларни ҳам мутолаа қилдим.
Бундан ташқари, исломий мажмуаларни ҳам мунтазам кузатиб бордим. Монреалда Ислом дини ҳақида ёзилган бир қанча франсузча китоб олдим. Бу китобларнинг баъзилари Исломни ёқлаб ёзилган бўлса, баъзилари унга қарши руҳда эди. Аммо Исломга қарши ёзилган асарларда ҳам бу диннинг улуғлиги яққол сезилиб турарди. Бундай руҳдаги асар муаллифлари ҳатто ўзлари билмаган ҳолда Исломнинг ҳақ дин эканлигини ис ботлайдилар.
1 дан 4 сахифа




Сўровнома

Миссионер талабалар