
Шунигдек Руҳул Қудуснинг сифатларидан бири унинг “Руҳул-Амийн” эканлигидир. Зеро У Аллоҳнинг ваҳийини осмондан олиб тушишда шубҳасиз амин бўлган: “Уни Руҳул-Амин (Жаброил) олиб келиб, огоҳлантирувчи (пайғамбарлардан) бўлишингиз учун қалбингизга туширди.” (Шуаро сураси, 193-194).
Бу фариштанинг ваҳийни етказиш ва ўргатишда каттагина кучга эга эканлиги ва Аллоҳ унга билдирганларни ўзидаги мавжуд қувват, шиддат ва куч билан Пайғамбар (с.а.в) га ўргатганлигни кўриш мумкин: “У (Қуръон) фақат (Аллоҳ томонидан) нозил қилинаётган (туширилаётган) бир ваҳийдир. Унга (тиловатни) мустаҳкам қувватга эга бўлмиш зот (Жаброил) таълим берди. (У) ҳусн ва иқтидорга эга (фаришта) дир. Бас, у (самода ўз сурасига кириб) турди.” (Нажм сураси, 4-6).
Бу буюк фаришта Аллоҳ томонидан ваҳий олиб келганида, кўпинча Расулуллоҳ (с.а.в) ни машаққат ва оғирлик чулғаб олар эди.
Уммул муъминин Оиша (р.а) дан ривоят қилинишича, Ҳорис ибн Ҳишом Расулуллоҳ (с.а.в) дан: “Эй Аллоҳнинг Расули (с.а.в), Сизга ваҳий қай тарзда келади?” сўради. Расулуллоҳ (с.а.в): “Баъзан қўнғироқ жаранги (овози) каби келади. Бу менга шиддатли (оғирроқ) бўлиб, узилиб қоламан (ўзим билан ўзим овора бўлиб қоламан) ва унинг барча айтилганларни ўзимда сақлаб қоламан. Баъзан фаришта менга киши кўринишида кўринади ва айтаётганларини сақлаб қоламан”, деб жавоб бердилар. Оиша (р.а) айтадилар: “У зот (с.а.в) нинг устларига қаттиқ совуқ кунда ваҳий нозил бўлаётганини ва ўзлари билан ўзлари овора бўлиб қолганликлари кўрдим. Пешоналарида тўхтовсиз тер оқарди...”
Мавзумизнинг мақсади бўлган бу улуғ фаришта христианларда бўлганидек, мусулмонларда илоҳийлик даражасига кўтарилмаган. Унинг Аллоҳ наздида улуғ мартабаси ва аминлик унвони бор. У Аллоҳнинг барча ишларини ўрнида ва бекаму-кўст амалга оширади. Шубҳасиз У фаришталарнинг энг пешқадамларидан ва Аллоҳга энг яқин бўлганларидандир. Ислом таълимоти қадри ва амали қанчалик баланд бўлишидан қатъий назар, инсон ёки фариштанинг “илоҳ” қилиб олинишига йўл қўймайди. Шунинг учун ҳам Ислом эътиқодида Аллоҳга нисбатан “тавҳид” эътиқоди аслида бўлганидек, ҳеч ҳам бузилмасдан сақланиб қолган. ал-Мийзан фий Муқоранатил-Адён, Ҳақоиқ ва васоиқ, Муҳаммад Иззат ат-Таҳтовий, 169-170 бетлар.






