Tools
Register Login

You are here: Бош саҳифа » Насронийлик » Муқаддас китоблари
Якшанба, 20 Mай 2012
Муқаддас китоблари
Муқаддас китоблари

Муқаддас китоблари (13)

20.04.2012 17:19

Библия сўзлаганда (3)

Қуйидаги бўлимга киритилган Муқаддас китоблари Муаллиф: Abu Muslim
Учинчи башорат

«Эй аҳли китоблар! Батаҳқиқ, сизларга Расулимиз китобдан беркитиб юрган кўпгина нарсаларингизни сизга баён қилиб, кўпини афв қилувчи бўлиб келди. Батаҳқиқ, сизларга Аллоҳдан нур ва очиқ-ойдин Китоб келди» («Моида» сураси, 15-оят).

Яҳудий ва масиҳийларга бу оятда таъкидлаб айтилаётган нарса – Аллоҳнинг охирги Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи васаллам нафақат арабларга, балки дунёнинг барча халқларига, жумладан, аҳли китобларга ҳам Аллоҳ томонидан юборилганликларидир. Муҳаммад алайҳиссаломнинг яҳудийларга ҳам пайғамбар бўлиб келишлари Тавротда ҳам айтилган бўлиб, улардан аҳд олинганда, у зот алайҳиссаломга иймон келтириш аҳди ҳам олинган эди. Шунингдек, у зоти бобаракот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масиҳийларга ҳам пайғамбар бўлиб келишлари хабари Инжилда зикр қилинган бўлиб, Аллоҳ таоло масиҳийлардан аҳд олган пайтида, у зот келган вақтларида иймон келтириш аҳди ҳам олинган эди. Бу оятда уларга ўша аҳдномада айтилган Пайғамбар дарҳақиқат келганлигининг хабарини бериб туриб, у зотнинг аҳли китобларга нисбатан қиладиган баъзи ишлари ҳам айтилмоқда. Ва яна Аллоҳ томонидан уларга «нур», яъни Ислом ва «китоб», яъни Қуръон келгани ҳам такидланмоқда.
Яҳудий ва масиҳийларнинг муқаддас китобларида охирзамон пайғамбарининг исми Аҳмад бўлиши ва у зотнинг Ислом динини олиб келишлари очиқ ойдин зикр қилинган. Улар ўша ваъда қилинган пайғамбарни ва у зот олиб келадиган динни кутиб яшашарди. Бироқ, нимагадир Аҳмад соллаллоҳу алайҳи васаллам келиб, Ислом зоҳир бўлганда эса, уларнинг кўпчилиги буни тан олмадилар ва юз ўгирдилар. Бу ҳам етмагандек, муқаддас китобларидаги у зот алайҳиссаломнинг башоратларни яширишди, йўқ қилишди ва бошқа маъноларга буриб таржима қилишди.
Келинг, ана шу башоратларнинг яна бири ҳақида тўхталиб ўтамиз.

АҲМАД

«Барча халқларни титратаман, уларнинг хазинаси шу ерга келтирилади». Сарвари Олам айтмоқда: «Ўшанда Мен мана шу Маъбадни ҳашамат билан бой қиламан». Сарвари Оламнинг каломи шудир: «Кумуш Меники, олтин ҳам Меникидир». Сарвари Олам айтмоқда: «Бу Маъбаднинг кейинги шуҳрати олдингисидан ҳам улуғроқ бўлади». Сарвари Оламнинг каломи шудир: «Мана шу ерда тинчлик ато қиламан» (Хаггей 2/7-9).
Бу оятларда қандай башорат бор экан деб ажабланаётган бўлсангиз керак. Гап шундаки, муқаддас китобларнинг ўзбек тили таржимонлари ҳам яҳудий ва масиҳий аждодлари каби ҳақиқатни беркитиш, бузиш, йўқ қилиш анъанасини давом эттириб келишмоқда. Улар ҳам ота боболари каби ҳақиқатни яшириш учун жумланинг ҳақиқий маъносини ўзгартириб, бошқа маънода таржима қилишган.
«Китобни ўз қўли билан ёзиб, сўнгра уни озгина баҳога сотиш учун «Бу Аллоҳнинг ҳузуридан», дейдиганларга вайл бўлсин! Қўллари билан ёзган нарсалари туфайли уларга вайл бўлсин! Касб қилган нарсалари туфайли уларга вайл бўлсин!» (Бақара/79).

Тушунарли бўлиши учун худди шу жумлаларнинг русча таржимасини келтирамиз.

«и потрясу все народы, и придет Желаемый всеми народами, и наполню дом сей славою, говорит Господь Саваоф. Мое серебро и Мое золото, говорит Господь Саваоф. Слава сего последнего храма будет больше, нежели прежнего, говорит Господь Саваоф; и на месте сем Я дам мир, говорит Господь Саваоф» (Хаггей 2/7-9).

Аввал бу башорат борасида яҳудий ва масиҳийларнинг фикрларини билиб олсак. Улар бу оятлар Иброҳим, Яъқуб, Мусо, Довуд ва бошқа пайғамбарларга ваъда қилинган ўша буюк пайғамбар ҳақидаги башорат эканлигини таъкидлаганлар. Яҳудийларнинг фикрича, у пайғамбар ҳали келмаган ва уни ҳамон кутишмоқда. Масиҳийлар эса бу башорат Ийсо алайҳиссаломга тегишли деб бутун оламга жар солмоқдалар.
Энди матнга диққат қилайлик. Эътибор берган бўлсангиз «и придет Желаемый всеми народами» деган жумла ўзбек тилида «уларнинг хазинаси шу ерга келтирилади» деб таржима қилинган. Яна эътибор берган бўлсангиз, «Желаемый» сўзи катта ҳарф билан ёзилган. «Желаемый» сўзи ўзбек тилида «исталган, орзу қилинган, кутилган» каби маъноларни билдиради. Сўзнинг бош ҳарф билан ёзилганлиги маълум бир шахс назарда тутилаётганлигини билдиради. Бундан эса «Ва барча халқларнинг Кутгани келади» деган таржима келиб чиқади. Нима бўлганда ҳам, бу сўзларнинг ибронийчадан бошқа тилларга қилинган барча таржималарида турли маънолар ҳосил бўлган. Аслида атоқли исмлар таржима қилинмаслиги керак эди. Атоқли исмлар қайси тилда бўлса ҳам ўз ҳолида ёзилиши талаб қилинарди.
Масалан, масиҳийликнинг асосчиларидан бири саналган «авлиё» Павелнинг исмини олайлик. «Павел» сўзининг ўзбекча таржимаси «кичик», русчаси «маленький» бўлади. Бошқа тилларда ҳам шундай маънода таржима қилинади. Лекин атоқли исм бўлгани учун барча тилларда «Павел» дейилади, таржима қилинмайди.
«Желаемый» ёки «исталган» сўзи асл иброний ёки оромий тилида «מדח» деб ёзилади ва ҲиМиДДаҳ деб талаффуз қилинади.
Аввал айтиб ўтганимиздек, иброний ва араб тиллари сомий (семит) тиллари туркумига кириб, сийға ва маъно жиҳатидан бир бирига жуда яқин. Шунинг учун, бу сўзнинг «ҳмд» ўзагидан ясалгани кўриниб турибди. Маъноси эса араб тилидаги АҲМАД сийғасининг айнан ўзидир. Шунинг учун ҳам бу лафз таржима қилинмай, ўз ҳолича қолиши керак эди. Шунда ҳақиқий таржима қуйидагича бўлиши лозим эди:
«Ва барча халқларнинг Аҳмади келади».
Барча халқларнинг Аҳмади дегани эса бу зот ҳамма халқларга бирдай пайғамбар бўлиб келадилар демакдир. Аввалги пайғамбарлар эса фақат ўз қавми ёки қабиласига юборилган эдилар. Иброҳим, Яъқуб, Мусо, Довуд алайҳиссаломлар ва Ийсо алайҳиссалом ҳам фақат ўз қавмларига пайғамбар этиб юборилган эдилар.
«Исо эса жавоб бериб: – Мен фақат Исроил халқининг адашган қўйлари ҳузурига юборилганман, – деди» (Матто, 15/24).
Бу Ийсо алайҳиссаломнинг эътирофи. Ийсо алайҳиссалом ўн икки ҳаворийга ҳам қуйидагича кўрсатма берганлар:
«Исо ўн икки ҳаворийсини жўнатаётиб, уларга қуйидагича кўрсатмалар берди: «Мажусийлар яшайдиган жойларга оёқ босманглар, самарияликларнинг шаҳарларига кирманглар. Аксинча, адашган қўйларга ўхшаган Исроил халқи олдига боринглар» (Матто, 10/5-6).
Аҳмад соллаллоҳу алайҳи васаллам эса барча халқ ва элатларга пайғамбар қилиб юборилганлар.
«Эй одамлар! Албатта, мен сизларнинг барчангизга осмонлару ернинг подшоҳлиги Уники бўлган Аллоҳнинг Расулидирман. Ундан ўзга илоҳ йўқ. У тирилтиради ва ўлдиради. Бас, Аллоҳга ҳамда Унинг Расули – Аллоҳга ва Унинг калималарига иймон келтирадиган уммий Набийга иймон келтиринг. Ва унга эргашинг, шоядки, ҳидоят топсангиз», – деб айт» («Аъроф» сураси, 158-оят).

Аввалги пайғамбарлар ўз қавмларига, ўз замонларига, ўзларидан кейинги пайғамбар келгунча бўлган даврга пайғамбар бўлганлар. Улар инсоният тарихининг маълум бир даври учун масъул бўлганлар. Аммо Ислом пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бутун дунё халқларига ва қиёматга қадар кечадиган замонларга пайғамбар бўлиб келдилар. У зот алайҳиссалом келтирган Ислом шариати вақт ўтиши билан эскириб қолмайдиган, балки барча вақт ва маконга салоҳияти бор шариатдир. Шунинг учун ҳам Муҳамад соллаллоҳу алайҳи васалламга бутун инсониятга қарата «Мен барчангизга Пайғамбарман», деб айтиш ҳуқуқи берилган.
Юқоридаги муқаддас китоб башоратининг иккинчи қисмига қарасак, унинг айнан Ислом пайғамбарига тегишли эканлиги янада ойдинлашади.
«Сарвари Оламнинг каломи шудир: «Мана шу ерда тинчлик ато қиламан» (Хаггей 2/9).
Бу ерда тинчлик дея таржима қилинган лафз ибронийча «шалум» бўлиб, араб тилидаги «салам», яъни Ислом деган маънони билдиради.
Бу сўз иброний тилида ҳам, араб тилида ҳам бир хил маънони, яъни тинчлик ва таслим бўлишни билдиради.
Шунинг учун ҳам бу башорат фақат ва фақат Ислом дини билан юборилган Аҳмад (Муҳаммад) соллаллоҳу алайҳи васаллам тегишлидир.
Уларнинг ҳақиқий таржимаси қуйидагича бўлади:
«Барча халқларни титратаман, ва барча халқларнинг Аҳмади келади...» (Хаггей 2/7).
«Сарвари Оламнинг каломи шудир: «Мана шу ерда Исломни ато қиламан» (Хаггей 2/9).

Ҳайруллоҳ Ҳабибуллоҳ тайёралади
10.04.2012 18:06

Библия сўзлаганда (2)

Қуйидаги бўлимга киритилган Муқаддас китоблари Муаллиф: Abu Muslim
Иккинчи башорат

«Ўшанда Аллоҳ «Сизларга китоб ва ҳикмат берганимга, кейин сизлардаги нарсани тасдиқловчи Расул келишига қасамки, албатта унга иймон келтирасиз ва ёрдам берасиз»,  –  деб набийларнинг аҳду паймонларини олган эди. «Иқрор бўлдингизми? Ана ўша асосда масъулиятли аҳдимни қабул қилдингизми?» – деди. «Иқрор бўл¬дик», – дедилар. (У Зот): «Бас, гувоҳ бўлинглар, Мен ҳам сизлар билан бирга гувоҳларданман»,    – деди (Оли Имрон сураси, 81-оят).
26.03.2012 17:56

Библия сўзлаганда

Қуйидаги бўлимга киритилган Муқаддас китоблари Муаллиф: Abu Muslim
Биринчи башорат

Биз китоб берган кишилар (яҳудий ва масиҳийлар) уни (Муҳаммад алайҳиссаломни) худди болаларини танигандек танийдилар. Ва албатта, улардан бир гуруҳлари билиб туриб ҳақни беркитадилар (Бақара сураси, 146-оят).
Инсон ўз боласини ҳаммадан яхши танийди. Чунки фарзанд унинг жигарбанди, унда ўзининг қони, табиати, ҳис-туйғулари ва бутун вужуди акс этган. Инсон ўз фарзандини  ҳатто ҳидидан ҳам танийди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда ана шу ҳақиқатга қиёсан зарбулмасал қилиб айтадики, «Биз китоб берган кишилар уни (Муҳаммад алайҳиссаломни) худди болаларини танигандек танийдилар». Чунки аҳли китобларга нозил бўлган Таврот ва Инжилда охирзамон Пайғамбари ҳақида ойдин хабарлар келган. Бироқ, афсуски, улар ўз муқаддас китобларини ўзгартирдилар, ҳақиқатни яширдилар.
12.02.2012 19:49

Исонинг қайта тирилиши ҳақидаги ихтилофлар

Қуйидаги бўлимга киритилган Муқаддас китоблари Муаллиф: Abu Muslim

Исо Масиҳ қабрига ким келган?

1. Икки Марям[1]

2. Икки Марям ва Саломия[2]

3. Тўрт аёл ва улар билан бирга бошқа аёллар[3]

4. Битта Марям[4]

24.10.2011 05:56

Тўрт Инжил. Уларнинг манбалари ва ёзилиш тарихи

Қуйидаги бўлимга киритилган Муқаддас китоблари Муаллиф: Abu Muslim
Насронийликнинг дастлабки даврларига оид ёзма манбалар орасида Инжил китоблари умуман учрамайди. Улар фақат Павелнинг мактублари ёзиб тугатилганидан кейинги даврларда пайдо бўла бошлаган. Аниқ фактларга мурожаат қиладиган бўлсак, Инжил матнлари эрамизнинг 2-асри ўрталари, тўғрироғи 140 йилдан кейин йиғила бошланди. Ваҳоланки «эрамизнинг 2-асри бошиданоқ аксарият насронийлар Павелнинг кўплаб мактубларини билишар эди». Бу маълумотлар 1972 йил нашр қилинган «Муқаддас китоб, Янги Аҳднинг экуменик таржимаси» (Introduction à la Traduction oecuménique de la Bible, Nouveau Testament) китобининг кириш қисмида ёзилган. Экуменик таржима ҳақида икки оғиз: бу китоб насронийликнинг Католик ва Протестант оқимларига мансуб юздан ортиқ мутаҳассислар томонидан тайёрланган жамоавий меҳнат натижаси ҳисобланади.
07.08.2011 00:57

Ҳазрати Исонинг қурбон этилиши

Қуйидаги бўлимга киритилган Муқаддас китоблари Муаллиф: Abu Muslim
Насроний рисолаларида “Қурбон байрамида қўчқор қурбон этилиши маъносиздир, чунки Исо қурбон этилган” дейилиб, яна қуйидагилар ҳам ёзилади:
“Қутилиш учун Исонинг қурбон этилиши кифоядир.” (Ибронийлар 9/25,26)
“Исо инсониятнинг қутилиши учун тўлов сифатида ўз ҳаётини берди.” (И.Тиомтеос 2/5-6)
“Тангри марҳаматсиз бўлганида эди, ҳар кимга қарзини тўлатарди. Одил, марҳаматли бўлгани ва дунёни жуда севгани учун  барчанинг кечирилиши учун ёлғиз ўғлини фидо этди.” (Юханна 3; 16)
“Тўғри бўлган Масиҳ тўғри бўлмаганларнинг гуноҳи сабабли бир марта ўлди.” (И.Петрус 3;18)
“Эски инсонлар нуқсонсиз қўзи Масиҳнинг қонининг тўлови билан қутилдилар.” (И.Петрус 1;18,19)
Бу ёзувларда ҳақиқат борми?
21.07.2011 03:11

Библия (“Муқаддас китоб”) ўзгармас ва абадийми?

Қуйидаги бўлимга киритилган Муқаддас китоблари Муаллиф: Abu Muslim
Миссионерларнинг энг катта даъволаридан бири Библиянинг ўзгармаслиги ва унинг абадий қонунлар эканлиги масаласидир.
“...Баъзи инсонлар Таврот, Забур ва Инжилнинг матни ўзгартирилган деб даъва қилмоқдалар. Бироқ бу каби даъволар, Қуръоннинг сўзларини тан олмаслик ҳамда Худо ўз Каломини ўзгармас ҳолда сақлаб қолишга қодир эмаслигини билдиришининг ўзгинасидир.” (“Иеҳованинг Шоҳидлари – ким улар?”. Варақа. 1-бет. Германия. 2003 йил)
09.07.2011 04:13

Инжил кўра христианлик

Қуйидаги бўлимга киритилган Муқаддас китоблари Муаллиф: Abu Muslim

Христиан муқаддас диний манбаларида “христиан” ва “христианлик” каби сўзлар учрамайди. Бу сўзлар илк маротаба Ҳаз. Исо (а.с) нинг вафотларидан 20-30 йил кейин Антакияда қўлланилган.[1] Инжиллар Ҳаз. Исо (а.с) га кўпроқ эътибор қаратиб, гўё унинг бир ҳаёт ҳикояси ҳолига келиб қолган.

08.06.2011 01:07

Исонинг шажараси. Исонинг отаси бўлганми?

Қуйидаги бўлимга киритилган Муқаддас китоблари Муаллиф: Abu Muslim
Матта баён этган муқаддас хушхабар, 1-боб, 1-16.

(1)Иброҳим ўғли, Довуд ўғли Исо Масиҳнинг насабномаси. (2)Иброҳимдан Исҳоқ туғилди. Исҳоқдан Ёқуб туғилди. Ёқубдан Яҳудо ва унинг ака-укалари туғилдилар. (3)Яҳудо ва Тамарадан Парас ҳамда Зараҳ туғилдилар. Парасдан Xасрўн туғилди. Xасрўндан Арам туғилди. (4)Арамдан Амминадаб туғилди. Амминадабдан Наxшўн туғилди. Наxшўндан Салмўн туғилди. (5)Салмўн ва Раҳобадан Бўаз туғилди. Бўаз ва Руфдан Обид туғилди. Обиддан Ишай туғилди. (6) Ишайдан подшоҳ Довуд туғилди. Подшоҳ Довуд ва Уриёнинг собиқ xотинидан Сулаймон туғилди. (7)Сулаймондан Раҳабаъм туғилди. Раҳабаъмдан Абиё туғилди. Абиёдан Осо туғилди. (8) Осодан Йўшафат туғилди. Йўшафатдан Йўрам туғилди. Йўрамдан Уззиё туғилди. (9) Уззиёдан Йўтам туғилди. Йўтамдан Аҳаз туғилди. Аҳаздан Ҳизқиё туғилди. (10) Ҳизқиёдан Манашe туғилди. Манашeдан Амўн туғилди. Амўндан Йўшиё туғилди. (11) Йўшиёдан Йўаким туғилди. Йўакимдан Бобилга сургун бўлиш даврида Якўниё билан ака-укалари туғилдилар. (12) Бобилдаги сургунлик давридан кeйин Якўниёдан Шаалтиeл туғилди. Шаалтиeлдан Зарубобил туғилди. (13) Зарубобилдан Абиҳуд туғилди. Абиҳуддан Eлёқим туғилди. Eлёқимдан Азўр туғилди. (14) Азўрдан Садўқ туғилди. Садўқдан Аxим туғилди. Аxимдан Eлиxуд туғилди. (15) Eлиxуддан Илъазар туғилди. Илъазардан Маттан туғилди. Маттандан Ёқуб туғилди. (16) Ёқубдан Марямнинг эри Юсуф туғилди. Марямдан эса Масиҳ дeб аталган Исо туғилди.
26.12.2010 16:40

Библиядa 50 000 тa xaтo бoрми?

Қуйидаги бўлимга киритилган Муқаддас китоблари Муаллиф: Abu Muslim
Мaнa, сизлaрнинг уйқудaн уйғoниш вaқт-сoaтингиз келиб қoлди! (Римликлaргa 13:11)

Яқиндa бир киши Библиянинг Қирoл Якoв (Кинг Жaмес) нусxaсини xaтoлaрдaн ҳoли деб ўйлaгaн ҳoлдa сoтиб oлди. Бир кун у  “Look” (нaзaр) журнaлининг ўтгaн сoнини кўздaн кечирaётгaндa “Библия Ҳaқидa Ҳaқиқaт” деб нoмлaнгaн мaқoлaгa дуч келди, ундa шундaй дейилгaн эди:” 1720-йилдa инглиз ҳукумaти oдaтдa Прoтестaнтлaр вa Кaтoликлaр тoмoнидaн ўқиб келинaётгaн Янги Aҳднинг икки нaшридa кaмидa 20 000 xaтo бoрлигини тaxмин қилди. Ҳoзирги тaлaбaлaрнинг  aйтишичa, у ердa эҳтимoл 50 000 тa xaтo бoрдир”. У киши ҳaйрaтдaн қoтиб қoлди. Унинг Библиянинг ҳaқиқийлигигa бўлгaн ишoнчи дaрз кетди.” Минглaб жиддий нoaниқликлaр вa тaфoвутлaрдaн тaшкил тoпгaни ҳoлдa Библия қaндaй қилиб ишoнчли бўлиши мумкин?”,-деди у. Ёддa сaқлaнгки, муaллифнинг 1952-йил 26-феврaлдa “Look” журнaлидa чoп тилгaн мaълумoтлaридaн aсoсий мaқсaди oлимлaр тoмoнидaн xaтoлaргa бoй деб тaн oлингaн қaдимий қўлёзмaлaрнинг  нимa сaбaбдaн  зўр ғaйрaт билaн ўқитилaётгaнлигини aнглaтиш эди. Шу сaбaбли унинг мaқoлaси Библиянинг умумий ишoнчлилик дaрaжaсидaн кўрa ундa нaмoён бўлгaн xaтoлaр билaн иш кўрaди. У энг мaшҳур xaтoлaрни мисoл қилиб келтирaди вa у бaъзи тaлaбaлaрнинг Библиянинг Қирoл Якoв нусxaсидa 50 000 тa xaтo бoр деб дaъвo қилишлaрини келтириш oрқaли Библиядa 50 000 тa жиддий xaтo бoрлиги aлбaттa нoтўғри фикр деяётгaндек тaсaввур қoлдирaди. Бу “xaтo”лaрнинг aсoсий қисми зaмoнaвий тaржимoнлaр тoмoнидaн тузaтилгaн. Қoлгaн тaфoвутлaр эсa aҳaмиятсиз  вa жузъий бўлиб улaр Библия мaтнининг ишoнчлилик дaрaжaсигa сезилaрли дaрaжaдa тaъсир кўрсaтмaйди.
18.12.2010 20:40

Эски аҳд

Қуйидаги бўлимга киритилган Муқаддас китоблари Муаллиф: Abu Muslim
Эски Аҳднинг муаллифи аслида ким?

Қизиқ, агар Эски Аҳд ўқувчиларига шу савол бериладиган бўлса, уларнинг қанчаси жавоб тариқасида "Муқаддас китоб"нинг кириш қисмида ўқилган маълумотларини такрорлашар экан? Хойнаҳой улар «бу китоб илоҳий руҳдан илҳомланган одамлар томонидан ёзилган бўлса ҳам, муаллиф аслида Худо» деб жавоб беришса керак.
18.12.2010 18:49

Инжил далолати

Қуйидаги бўлимга киритилган Муқаддас китоблари Муаллиф: Abu Muslim
Ҳазрат Исо алайҳиссалом ўлимидан сўнг бир неча "Инжил" ёзила бошланди. Муқаддас китоб шахcий фикрлар билан тўлғизилди, исталган жойидан олиб ташланди. Ҳа, илоҳий китобга бўлган муносабат ачинарли аҳволда эди. Пировардида, Изникда тўпланган бир ҳайъат узоқ давом зтган тадқиқот натижасида ўша пайтгача ёзилган Инжиллардан .496 тасининг ўқилишини тақиқлаб қўйди.
Ажабланарли томони шундаки, бу Инжиллардан биттаси ҳақида алоҳида тўхтанилди ва бу китобни ўқиганлар ғоят қаттиқ жазо олиши эълон қилинди...
18.12.2010 02:59

Забур, Таврот ва Инжил?

Қуйидаги бўлимга киритилган Муқаддас китоблари Муаллиф: Abu Muslim
Ассаламу алайкум устоз!!! Мени қийнайдиган битта савол бор эди. Илтимос шунга тўлиқ жавоб ёзишингизни сўранаман?
Мен ҳаётимда бир инсонни учратдим. У киши жуда ҳам тақволи. Беш вақт намоз ўқийди ва Аллоҳ таолонинг фарзларини яхши бажаради. У менга Аллоҳнинг тўртта Буюк китобларини ўқиб амал килиш кераклиги ҳақида айтди. Лекин мен олдинги китоблар ўзгариб кетганлигини ва уларни ўқимаслигимни айтдим. Бирок у менга Қуръони каримдан олдинги китобларнинг йўк бўлиб кетмаганлиги ва ўзгармаганлиги ҳақида далиллар келтириб, кўрсатиб берди. Шундан кейин мен Куръони каримнинг ўзбекча таржималарини батафсил охиригача ўқиб чикдим. Бироқ у ерда ҳеч қанақа олдинги Уч китобнинг ўзгариб кетгани ҳақида ёзилмаган. Аксинча у китобларга иймон келтириш, ва уларга амал килиш ҳақида ёзилган. Яна Аллоҳ Таолонинг гапларини ҳеч ким ўзгартира олмаслиги ҳақида ҳам ёзилган. Бу таржима шайх Аллоуддин Мансур хазратлариники эди. Лекин бизда домлаларимиз олдинги уч китобнинг ўзгариб кетганлари ва уларнинг бирорта ҳам асли нусхалари қолмаганлиги ҳақида айтаяпти. Лекин Қуръонга қарасак, уларни ўқишимиз ва уларга амал қилишимиз ҳақида ёзилган. Бу ҳақида домлаларимизга савол берганимда улар биз инсонлар Қуръонга тушунмасликларимизни айтишади.
Бу ҳақида нима дейсиз? Илтимос ёрдам беринг!!!!?

Сўровнома

Миссионер талабалар